Стажировка жараёни якунига етди

Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари С. Мўминова, У.Абдуллаева, М.Райҳонова ҳамда О.Карахонованинг Истанбул Мармара университетидаги стажировка жараёни якунига етмоқда.

Стажировка якунида Мармара университети “Фан ва адабиёт” ҳамда “Таълим дастурлари ва ўқитиш” факультетлари профессор-ўқитувчилари билан келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар стажировкада фаол иштирок этганликлари учун Мармара университети раҳбарияти томонидан сертификат, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.