Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди. Айни кунларда Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш мақсадида “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган очиқ мулоқот ва суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, 29-ноябрь куни Иқтисодиёт факультетида “Конституцияни янгилаш зарурияти ва халқ конституциясининг асосий мазмун-моҳияти” мавзусида факультатив курслар доирасида тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўнгги йилларда юртимизда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва роли хусусида сўз борди. 

Шунингдек, “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги қайд этилди. Тадбирда Миллий ғоя, маънавият асослари кафаедраси катта ўқитувчиси Д.Суннатов маъруза қилди.