Коррупция-тараққиёт кушандаси

Ҳар бир мамлакатнинг юксалишида жиддий тўсиқ бу коррупция балосидир. Коррупция  давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада давлат ҳокимияти фаолияти самарадорлигининг сусайишига сабаб бўлади. Ушбу иллатга қарши курашиш ва барҳам бериш сиёсати давлат ва жамият фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланмоғи лозим.

Бугун Қарши давлат университетида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда юртимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг  олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияни содир этганлик учун қонунчиликда жазонинг муқаррар эканлиги ҳақида маърузалар тингланди. Мавзу доирасида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Тадбирда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Р.Равшанов, Россия Федерацияси Омск гуманитар академияси 2-босқич магистранти, амалий психолог С.Исламова, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, университет Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими ходимлари Л.Рустамов, Н.Сражидинова, Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Пардақулов ва тюторлар, психолог А.Ҳусанов ҳамда 250 нафар талаба-ёшлар қатнашди.