Қамашилик ёшларга Янги йил совғалари улашилди

Кейинги йилларда ёшларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларига эътибор янгича тус олди. Хусусан, давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 11 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Қарши давлат университетига 53 нафар ёшлар бириктирилган.

Ёшларнинг таълим ва тарбиясига кўмаклашиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш университет раҳбариятининг доимий эътиборида.

Куни кеча Янги йил байрами муносабати билан Қамаши тумани Баландчайла МФЙда яшовчи ёшлар ҳолидан хабар олиниб, университет ректорининг байрам совғалари топширилди.