Университет Кенгашида фаол ўқитувчилар тақдирланди

Бугун жорий йил сарҳисобига бағишланган университет Кенгаши бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, университет ректори, профессор Д.Набиев олиб борди. Дастлаб анъанага мувофиқ илмий даража ва илмий унвонга эришган профессор-ўқитувчилар эътироф этилди. 

Уларнинг илм йўлидаги муваффақиятлари олий таълим муассасасининг илмий салоҳиятини юксалтиришда асосий омил эканлиги қайд этилди. Шунингдек, Кенгашда ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган бир қатор профессор-ўқитувчилар тақдирланди. 

Сўнгра йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича зарур топшириқлар белгиланди.