Хитойнинг Тянзин чет тиллар университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Аввал хабар берилганидек, Қарши давлат университети ректори Дилмурод Набиев ҳамда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Илхом Бекпулатов биринчи Оʻзбекистон-Хитой таʼлим форумида иштирок этмоқдалар.

Форум доирасида Қарши давлат университети Хитой олим таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Тянзин чет тиллар университети билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Ушбу шартномага кўра, Тянзин чет тиллар университети билан илмий соҳада ҳамкорлик қилиш, ҚарДУ профессор - ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш ҳамда талабалар учун академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Маълумот учун, Тянзин чет тиллар университетида 30 дан ошиқ чет тилларни ўқитиш бўйича йўналишлар мавжуд бўлиб, шу билан бирга иқтисод, ҳуқуқ, менежмент ва муҳандислик йўналишларида ҳам мутахассислар тайёрланади.