Битирувчи талабалар учун якуний давлат аттестация синовлари ўтказилмоқда

Жорий ўқув йилида Қарши давлат университетини 5851 нафар талабалар битириши кутилмоқда. Университет ректорининг тегишли буйруғига асосан, 2022-2023 ўқув йили битирувчи курс талабаларининг якуний давлат аттестация синовлари (ЯДАС) 12-24 июнь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

 

Битирувчи талабалар учун аттестация синовлари мутахасслик фанларидан тест, 5 та таълим йўналишига битирув малакавий иш, ижодий иш (мусиқа таълими, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси) ва магистратура мутахассисликлари учун эса магистрлик диссертацияси ҳимоялари ташкил этилмоқда.

Якуний давлат аттестация комиссияси аъзолари жараёнларни адолатли, холис ва шаффоф тарзда ўтишини таъминлаш мақсадида аттетация синовларини диққат билан кузатиб боришмоқда.