Тарғибот тадбири

Бугун Тарих факультети 2-курс 022-62-гуруҳи талабалири иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари М.Каримов томонидан “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг рамзи ҳақида тушунчалар берилди. Хусусан, стратегия логотипининг умумий силуэти – “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанснинг”нинг машҳур рамзи – “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи образидан асос сифатида фойдаланилганлиги қайд этилди. Силуэтнинг асосий тавсифи батафсил тушунтирилди. Мавзу бўйича талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.