Диний бағрикенглик ота-боболаримиздан мерос бўлган миллий қадрият

Жорий йилнинг 30 апрель куни Филология факультетида “Диний бағрикенглик ота-боболаримиздан мерос бўлган миллий қадрият” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, Қашқадарё вилоят ИИТҚКБ бўлим бошлиғи Ф.Муҳаммадиев ва факультет ўқитувчилари, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, талаба-ёшлар қатнашди. Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади.

Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшайди. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши натижасида уларнинг ҳар бири маънавий ва маданий жиҳатдан бойиб, ўзаро муносабатлар таъсирида кўп миллатли халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда. Бир сўз билан айтганда, юртимизда миллатлараро ва давлатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган эзгу ислоҳотлар дўстлик ва ҳамжиҳатлик қўрғонининг янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. Тадбирда мавзу доирасида мулоҳазалар тингланди, “Тинчлик қадри” деб номланган видеолавҳа намойиш этилиб, йиғилганларни қизиқтирган саволлларга жавоб берилди.