Ҳамкорлик алоқалари янги сифат босқичига кўтарилмоқда

Жорий йилнинг 29 апрель — 1 май кунлари Беларус Республикасининг Минск шаҳрида ўтказилган Биринчи Ўзбекистон-Беларус профессионал таълим форумининг мазмунли давоми сифатида Қарши давлат университети ректори Д.Х.Набиев ҳамда Ўқув ишлари проректори А.Э.Холмуродовнинг Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ректори И.Ф.Китурко томонидан таклиф этилиши -  форумда қўйилган мақсад ва вазифаларининг амалдаги самарали натижаси бўлди. 

2024 йил 2 май куни Янка Купала номидаги Гродно давлат университети раҳбарияти билан кенгайтирилган музокараларда икки олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш хусусида сўз борди. Мулоқот якунида илмий тадқиқотлар ва академик фаолиятга оид илмий тажриба ва илмий маълумотлар алмашиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш, талабалар, магистрлар, профессор-ўқитувчиларининг ўзаро алмашинувини, стажировкаларни ташкил этиш, ҳамкорликда дарсликлар, ўқув қўлланмалар нашр этиш, спорт ва маданий тадбирларни ташкил этиш каби бир қатор муҳим масалалар акс этган ҳамкорлик шартномаси янгиланган форматда имзоланди.