“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари давом этмоқда

Хабар берилганидек, юртимиздаги давлат олий таълим муассасаларида бўлгани сингари Қарши давлат универстети талаба-ёшлари ўртасида ҳам 22 апрелдан 10 майга қадар “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ўтказилмоқда. Спорт синовлари ихтиёрий ва махсус талаблардан иборат бўлиб, талабаларнинг чидамлилик, куч, эгилувчанлик ва тезлик имкониятларини ривожланганлик даражасини аниқлайди.

2 май куни бўлинб ўтган синовларда Спорт (махсус) ва Педагогика (ихтиёрий) факультетлари талабалари қатнашди. Жараёнларни Спорт факультети ўқитувчилари қаторида Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Зафар Мамадалиев ҳамда мазкур мактабнинг директор ўринбосари Шавкат Бобоёров кузатиб борди.