Оммавий маданият ва унинг ёшлар онгига таъсири

Юртимизга четдан кириб келаётган ахборот оқими натижасида нафақат янгиликлардан хабардор бўлаяпмиз, балки уларда яширинган, менталитетимиз, қадриятларимизга зид ғояларга ҳам дуч келаётганимиз бор гап. Оқибатда “Оммавимй маданият” санъатимизга, кийиниш маданиятимизга, тарбиямизга ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бугун Тарих факультетида “Оммавий маданият ва унинг ёшлар онгига таъсири” мавзусида давра суҳбатида ана шулар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, университет профилактика инспектори М.Жаббаров, Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов, университет психологи А.Ҳусанов, Тарих факультети декани Д.Худойбердиев, декан ўринбосари М.Каримов, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, талаба-ёшлар қатнашди. Тадбирда мавзу юзасидан маърузалар эшитилди, “Кийинш маданияти” деб номланган видеолавҳа намойиш этилиб, йиғилганларни қизиқтирган саволлларга жавоб берилди.