Академик ва ёшлар учрашуви

3 май куни Қарши давлат университетида “Академик ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Тадбирга Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири, физика-математика фанлари доктори, академик Аҳмедов Бобомурод Жўраевич таклиф қилинди.

Бобомурод Жўраевич астрофизика соҳаси бўйича етакчи олимлардан ҳисобланади. Устоз илмий раҳбарлигида 20 нафар киши фан номзодлари, 11 нафар фан докторлари илмий ишларини ҳимоя қилган. Шунингдек, дунёнинг нуфузли журналларида 200 дан ортиқ мақолалари нашр этилган. 2021 йил “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони билан тақдирланган. 2023 йил ЎзРФАнинг ҳақиқий аъзолигига сайланган.

Самимий мулоқот жуда қизғин, савол-жавобларга бой ўтди. Бобомурод Жўраевич ўзининг илмий фаолияти, академик даражасигача етиб келишдаги машаққатлари ва меҳнатлари ҳақида сўзлаб, талаба-ёшларни илм йўлидан боришга, астрофизика соҳасининг ҳали кашф этилмаган янги қирраларини очишга ундади. Юртимизда сифатли олиш учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди.