Амалиёт якуни муносабати билан ҳисобот кўргазмаси ташкил қилинди

Халқаро таълим дастурлари факультети тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши 2- ва 3-курс талабаларининг амалиёт якуни муносабати билан ҳисобот кўргазмаси ташкил этилди. Талабалар ўқув амалиётини Қарши шаҳридаги 7-мактабда, дала амалиётини Одина масжиди, Ватанпарвар боғи ва Қашқадарё соҳилида ўташди. Кўргазма муносабати муносабати билан ташкил этилган тадбирни факультет декани Н.Азизова кириш сўзи билан очиб берди.

Факультет декани ҳар бир талабанинг ўзига хос иқтидор эгаси эканлиги, танлаган касби устида мунтазам ишлаш лозимлиги тўғрисида тўхталиб, амалиёт кўргазмаси билан табриклади. Шунингдек, амалиёт раҳбари М.Эгамбердиев ҳар бир талабанинг амалиёт даврида чизган асарлари тўғрисида ўз хулоса ва тавсияларини берди. Кўргазма кўпчиликда қизиқиш уйғотди.